Донна Векич иккинчи даврага чиқди
Ads

Хорватиялик теннисчи Донна Векич Сан-Хосе шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида япониялик Мисаки Доига қарши кортга чиқди.

Донна ва Мисаки ўртасида ўтган уч четлик учрашувда Векич 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида устун келди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Энди Д.Векич "Mubadala Silicon Valley Classic" турнирининг иккинчи босқичида беларуслик Виктория Азаренко, ёки франциялик Хармони Тан билан куч синашади.