Донна Векичнинг жаҳли чиқди

Хорватиялик теннисчи Донна Векич Ноттингем шаҳрида Хотин-қизлар теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақанинг финалига йўл олди.

Донна турнирнинг 1/2 финалидик германиялик Татьяна Марияга қарши кортга чиқди. Дастлабки сетни 5:7 ҳисобида бой берган Векич, қолган сетларда рақибига тажавускор ўйин намойиш этди ва бирорта ҳам геймни бой бермади.

Шу тариқа ишончлик тарзда "Nature Valley Open" финалига йўл олган Д.Векич, энди франциялик Каролин Гарсия, ёки америкалик Женнифер Брэдига қарши кортга чиқади.