Доннарумма туфайли жамоадоши “Сити”дан кетади
“Манчестер Сити” дарвозабонларидан бири Жеймс Траффорд жамоадаги ҳолатидан норози ва тез орада клубни тарк этиши кутиляпти.
23 ёшли футболчи аслида “шаҳарликлар” тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик “Бёрнли”га ўтиб кетган голкиперни манчестерликлар ўтган ёзда қайта сотиб олган эди.
Бироқ ёзги трансферлар даврининг охирги кунида “Манчестер Сити” раҳбарияти ПСЖдан Жанлуижи Доннаруммани трансфер қилишни уддалади. Шундан кейин Хосеп Гвардиола дарвозани қўриқлашни италиялик посбонга топшириб келмоқда.
Журналист Тайрон Маршаллнинг хабар беришича, ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Траффорд бошқа клубга ўтмоқчи. Энди англиялик голкипер қишки трансферлар вақтида ўзига янги жамоа топишга ҳаракат қилади.



Фикрлар