Доннаруммага АПЛдан таклиф бор!

CHERY AUTO

Италия ҳамда ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин, дея хабар беришмоқда “Lequipe” нашри.

Tecno

Маълумотларга қараганда, 26 ёшли посбон Ангиляга йўл олиши эҳтимоли бор. Лондонинг “Челси” клуби дарвозобонга қизиқиш билдримоқда. Ҳаммаси футболчининг парижликлар билан янги шартнома борасидаги музокаралари якунлангандан кейин ҳал бўлади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Италиялик посбоннинг "Transfermarkt"даги нархи 40 миллион евро деб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида айнан ПСЖ билан “Челси” чемпионлик учун майдонга чиқишади. Жамоалар ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 14 июль, тунги соат 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!