Дўсматов ва Бибосинов яна тўқнаш келишлари мумкин

  • 14 апрель, 16:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Эртага Россиянинг Хабаровск шаҳрида старт оладиган бокс бўйича халқаро хотира турнирига қуръа ташланди. -54 кг вазн тоифасидаги ҳолатга эътибор қаратинг.

Ҳасанбой Дўсматов илк даврада тожикистонлик Ҳасан Салоҳиддинов билан беллашади. Боксчимиз ушбу рақиб тўсиғидан ўтса, унга укаси Фарёзбек Дўсматов рақиблик қилиши керак. Ушбу жуфтлик ғолиби эса ярим финалда қозоғистонлик Сакен Бибосинов билан тўқнаш келиши мумкин.

Бўлажак мусобақада барча юртдошларимизга омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!