Достон Ҳамдамов янги жамоаси сафида машғулотларни бошлади (фото)
Ҳамдамов аллақачон Дубайга етиб борган ва янги жамоаси сафида машғулотларни бошлаган.
Аввалроқ, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов расман Дубайнинг "Ал-Наср" жамоаси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бердик.
Ҳамдамов аллақачон Дубайга етиб борган ва янги жамоаси сафида машғулотларни бошлаган. "Ал-Наср" эртага БАА чемпионатида навбатдаги ўйинини ўтказади. Ҳамдамов жамоасига Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал-Аҳли" рақиблик қилади.
Маълумот учун, "Ал-Наср" айни дамда 12-турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар