Дрикус Дю Плессининг навбатдаги рақиблари ким?

  • 9 февраль, 10:41
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Дрикус Дю Плесси(21-2) навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Жанубий африкаликнинг сўзларига кўра, у Шон Стриклэнд(28-6)дан қасос олишга ва Исраэль Адесанья(23-3) билан октагонда учрашишга тайёр.

"Мен Исраэль Адесанья билан жанг қилишни афзал кўраман ва у кейинги рақибим бўлади деб ўйлайман, лекин агар UFC Шон Стриклэнд бўлиши керак деб қарор қилса, бунга ҳам қарши эмасман. Мен осон жангларни танламайман ва UFC менга қарши ким қўйса, ўша билан жанг қиламан", - деди Плесси.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Дю Плесси Стриклэндни очколар бўйича мағлуб этиб, ўрта вазн тоифасида янги UFC чемпионига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!