Дунёнинг энг зўр ўнта ҳужумчиси аниқланди. Рўйхатда Мбаппе ҳам, Месси ҳам йўқ!
ESPN нашри ўз сайтида якунланган мавсумнинг энг зўр ҳужумчилари рейтингини тузиб чиқибди.
Бу рейтингга фақат марказий ҳужумчи сифатида тўп тепаётган ва асосий вазифаси ҳужумларни самарали якунлаб, гол уриш бўлган ўйинчилар киритилди. Шу боис, олдинги чизиқда бошқа вазифаларни ҳам бажарадиган Килиан Мбаппе ва Лионель Месси каби юлдузлар бу рейтингга киритилмади.
Айни пайтда Эрлинг Холанд дунёнинг энг зўр ҳужумчиси эканини якунланган мавсумдаги 52 та гол билан исботлаб қўйди.
Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:
- Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»).
- Карим Бензема («Реал Мадрид»).
- Ҳарри Кейн («Тоттенхэм Хотспур»).
- Виктор Осимхен («Наполи»).
- Роберт Левандовски («Барселона»)
- Габриэл Жезус («Арсенал»).
- Рандаль Коло Муани («Франция»).
- Александер Исак («Ньюкасл»).
- Душан Влахович («Ювентус»).
- Жонатан Дэвид («Лилль»).
Фикрлар