Двалишвили: "Алджо бутун дунёга яна бир бора кучли эканини эслатиб қўяди!"

  • 18 август, 2023, 17:20
  • 0
  • MMA

Двалишвили: "Алджо бутун дунёга яна бир бора кучли эканини эслатиб қўяди!"
Грузиялик UFC биринчи енгил вазн жангчиси Мераб Двалишвили (16-4) ўз жамоадоши ва дўсти америкалик Алджамэйн Стерлтнгнинг (23-3) Шон О'Мэллига (16-1, 1NC) қарши якшанба тонгида бўлиб ўтиши кўзда тутилган жанги ҳақида фикрлари билан бўлишди:
"Бу тарихий жанг. Алджо ўз камарини Шондан ҳимоя қилади ва, ўйлайманки, Стерлинг уни имкони борича тезроқ йўқ қилиб, бутун дунёга яна бир бора ўзининг қай даражада буюк жангчи эканини эслатиб қўяди. Алджо айни дамда бахтли ва мотивацияга тўлган, чунки, биладики бу унинг сценарийси остида кечади. О'Мэллини куришга боса олган ониёқ Алджамэйн уни йўқ қилади. Бу ҳолат биринчи ёки иккинчи раундда жангни финиш қилиш учун асос бўлса керак. 100% ишонч билан айта оламанки, у бу жангда сабмишен эвазига ғалаба қозонади.
Стерлинг менинг энг яқин дўстим ва унинг бошқа вазнга ўтиш қарорини қўллаб-қувватлайман. У кўтарилар экан, шундагина мен титуль учун жанг қиламан. У бу вазнда қолар экан мен бошқа даъвогарларни тозалашда давом этаман. Лекин, албатта, ҳозир бу жангда ғалаба қозониш зарур. Мабодо, Алджо камарни вакант қилар экан, келинг, мен ва Сендхэген бу камар учун жанг қилайлик. Яна бошқа кимдир бу ҳуқуққа муносиб эмас!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!