Двалишвили: "Мураббийинга айт, овозини ўчирсин"

  • 12 август, 17:16
  • 0
  • MMA

Чемпионлик камарига даъвогар Мераб Двалишвили Шон O'Мэллининг мураббийи ҳақида гапирди.

"Шоннинг мураббийи – Тим билан муаммомиз бор. У менга нисбатан ҳурматсизлик қилмоқда. Ҳеч бир мураббий бундай ишларни қилмаслиги керак. Агар у футбол ёки баскетболда шундай қилганида, аллақачон дисквалификация қилинган бўларди. Аммо UFC да буни қилишга рухсат берилган. 

Тим, бўйимни ва бурнимни масхара қилади, мен ҳақимда уйдирмалар тўқийди. У калтакка лойиқ инсон. Бу хақида Шонга айтгандим: "Мураббийингга айт, овозини ўчирсин", - дея Двалишвилидан иқтибос келтиради ММА Fighting.

Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли(18-1-1 N/C) ва Двалишвили(17-4) 14 сентябрь куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 306" турнирида тўқнаш келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!