Дюбуа: "Бу жанг мен учун Жойс билан реваншдан кўра қизиқроқ"

Даниэль Дюбуа (20-2, 19 КО) шанба куни Лондондаги охирги бокс кечасида Жо Жойсдан (15-2, 14 КО) бир неча метр нарида ўтирди, бироқ собиқ рақиблар бир оғиз сўз алмашишмади. Балки, бокс мухлислари уларнинг реванш жангини яқин орада кўрмаса керак.

Ҳргович - кейинги жангимда тўқнаш келишни истаган йигит. Бу янги ўзлигимнинг бошланиши ва мен бунга тайёрман. Мен аввалги ҳолатга қайтишни истайман ва бунга фақат йирик номларга қарши жанг орқали эриша оламан. Эртами кечми Жойс билан реванш жангимиз бўлади, аммо ҳозир менга ундан каттароқ номлар керак. Айни дамда Хргович билан жанг мен учун Жойс билан реваншдан кўра қизиқроқ бўлади", - дея таъкидлади Дюбуа.

Эслатиб ўтамиз, ой бошида Филип Хргович (17-0, 14 КО) саудияликлардан 8 март кунги мусобақада иштирок этиш учун таклифнома олгач, олтита потенциал рақибининг кимлигини айтди. Ушбу номзодлар рўйхатида Дюбуанинг исми ҳам бор эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!