Дзюдо. Алишер Юсупов жаҳон чемпионатида шохсупага кўтарилди
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари ўз якунига етди. Бугун иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда 2022 йилги жаҳон чемпиони кубалик Энди Грандани мағлубиятга учратишга эришди ва иккинчи бор дунё биринчилигининг бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди. Эртага спортчиларимиз аралаш жамоавий дастурда кураш олиб боришади.
Фикрлар