Дзюдо. Бобонов ва Илиадис дунёда энг зўр деб топилиши мумкин

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан 2022 йил якунларига кўра, дунёнинг энг кучлилари аниқланмоқда. Эътиборлиси, номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам жой олган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Давлат Бобонов “Йилнинг энг яхши эркак дзюдочиси” номинациясида, Илиас Илиадис эса “Йилнинг энг яхши тренери” номинациясида даъвогарлар орасида кўрсатилган.

Овоз бериш жараёни 31 январга қадар давом этади. Овоз бериш учун ҳавола>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!