Дзюдо. Бобонов йилни 1-ўринда, Келдиёрова эса 4-ўринда якунлади

Исроилда ўтган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасидан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти маълум қилди.

Турнирдан сўнг бир қатор вазн тоифаларида ўзгаришлар юз берди. Аммо ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасидаги етакчиликни сақлаб қолди ва бу йил ҳам ўз вазн тоифасида рейтингни биринчи поғонада тугатадиган бўлди. Йил якунидаги пешқадамлик учун Бобонов Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Афсуски, Диёра Келдиёрова (-52 кг) тўртинчи поғонага тушиб қолди. -73 кг вазндаги муваффақиятга эришган Аҳадов ва Йўлдошев ҳам сезиларли юқорилади. Батафсил:

-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 7045 очко
24. Дилшодбек Баратов – 1873

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 7484 очко
11. Сардор Нуруллаев – 2792
22. Муҳриддин Тиловов – 1784

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 6615 очко
7. Муроджон Йўлдошев – 3671
11. Шаҳрам Аҳадов – 2920
12. Обидхон Нўъмонов – 2808
22. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1964

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 9296 очко
5. Шарофиддин Болтабоев – 4013

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 6298 очко
2. Санширо Мурао (Япония) – 5800

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 5752 очко
9. Музаффарбек Тўрабоев – 3598
27. Отабек Тўрабоев – 1532

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 6024 очко
6. Алишер Юсупов – 4201
21. Шоҳруҳ Бахтиёров – 2310
39. Бекмурод Олтибоев – 926

Аёллар:
-52 кг:
1. Челси Жайлс (Буюк Британия) – 6190 очко
4. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) – 5858
29. Сита Қадамбоева – 1287

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 6720 очко
17. Гулноза Матниязова – 2826

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!