Дзюдо. Бугун 4 нафар вакилимиз татамига чиқади!

  • 22 март, 11:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 

Эркаклар -73, -81, аёллар эса -63 ва -70 кг вазн тоифаларида медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришади. Бугун терма жамоамизнинг 4 нафар дзюдочиси татамига чиқади.     
 
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:

-73 кг: Обидхон Номонов - Аҳмадзод Масуди (Тожикистон)/Андреу Киприанос (Кипр) 

-81 кг: Суҳроб Турсунов - Эржан Канатбеков (Қирғиз Республикаси)
 
АЁЛЛАР:

-63 кг: Маржона Нуруллоева - Авити Алкараз (Мексика) 

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева - Ирен Педротти (Италия)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!