Дзюдо. Бугун 5 нафар дзюдочимиз Жаҳон чемпионатида татамига чиқади
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 37-жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилади.
Париж-2024 Олимпиадаси олдидан ўтказилаётган сўнгги IJF мусобақасида дунёнинг 107 давлатидан жами 658 нафар дзюдочи иштирок этяпти. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар вакили ҳам бор.
"Мубадала Арена" мезбонлик қилаётган дунё биринчилигининг иккинчи кунида ҳам 5 нафар дзюдочимиз татамига чиқади.
Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:
-57 кг: Шукуржон Аминова - Чен-Линг Лиен (Хитой Тайпейи)
-66 кг: Сардор Нуриллаев - Фернанд Никеро (Габон)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Аҳмед Абделраҳман (Миср)
-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Карим Абдуллаев (БАА)/Руслан Ҳалавачов (АИН)
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Арун Кумар (Ҳиндистон)/Киприанос Андреу (Кипр)
Фикрлар