Дзюдо. Бугун Давлат Бобонов ва яна 3 нафар вакилимиз жаҳон чемпионатида татамига чиқади

Бугун Абу-Даби шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатида тўрт дзюдочимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори, 2022 йилги Тошкентдаги жаҳон чемпионати ғолиби Давлат Бобонов ҳам бор!

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида жойлашган "Мубадала Арена"да ўтаётган дунё биринчилигинининг бугунги кун дастурида тўрт нафар дзюдочимиз татамига чиқади.

Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:

-70 кг: Шоҳиста Назарова - Ким Поллинг (Италия)

-70 кг: Гулноза Матниязова - Екатерина Токарева (Қозоғистон)

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Бренда Олая (Колумбия) 

-90 кг: Давлат Бобонов - Луис Гагнон Криебер (Канада)/Петер Сафрани (Венгрия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!