Дзюдо. Бугун Диёра Келдиёрова ва яна 4 нафар вакилимиз Жаҳон чемпионатида татамига чиқади

Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақанинг дастлабки кунида 5 нафар дзюдочимиз татамига чиқади:

-60 кг: Достон Рўзиев – Эшли Маккинзи (Ямайка) / Артём Лециук (Украина)
-60 кг: Дилшод Баратов – Таики Накамура (Япония)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Шира Ришони (Исроил)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Ана Пулйиз (Хорватия)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Кисуми Омори (Япония) / Лилиан Кордонес (Панама)

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 107 мамлакатидан 658 нафар спортчи иштирок этмоқда. Ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига энг йирик очколарни тақдим этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!