Дзюдо. Бугундан яна бир халқаро турнир старт олади

  • 8 март, 09:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO

8-9 март кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади. 

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Alibayli Cup" турнирида мезбонлардан ташқари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Грузия сингари ўнга яқин давлатдан ёш дзюдочилар иштирок этади. 

Озарбайжон Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган халқаро турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги "Дипломат" дзюдо клуби тарбияланувчилари медаллар учун баҳс олиб боради. 

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosjon Turdaliyev
08/03/2025 09:47
Omad