Дзюдо. Душанбедан яна бир хушхабар!
Дзюдо бўйича ёшлар ўртасида кечаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, ушбу муваффақиятга -73 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Мардон Равшанов эришди. Ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой берган Равшанов бронза медали учун беллашувда италиялик Мануел Парлатидан устун келиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Фикрлар