Дзюдо. Ҳамюртимиз Парижга ҳакам сифатида боради
"Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борувчи ҳакамларимиз сафи ҳам кенгаймоқда. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бўлажак Олимпиадада иштирок этадиган реферилар рўйхатини эълон қилди.
Қувонарлиси, унда халқаро тоифадаги ҳакам, ҳамюртимиз Вячеслав Перетейко ҳам бор. Маълумот учун, Перетейко бундан аввал "Токио-2020" Паралимпия ўйинларида ишлаган эди.
Манба: Olympic.uz
Фикрлар