Дзюдо. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
Жорий йилнинг 19-24 май кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бу галги дунё биринчилигида сайёрамизнинг 110 давлатидан жами 682 нафар (362 эркак, 320 аёл) дзюдочи иштирок этиши режалаштирилган. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 17 нафар дзюдочи билан қатнашади.
Таъкидлаш керакки, Абу-Даби татамиларида эркаклар терма жамоамизнинг 9 нафар вакили - 60 кг: Дилшодбек Баратов, Достон Рўзиев, 66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов, 73 кг: Муроджон Йўлдошев, Шаҳрам Аҳадов, 81 кг: Шарофиддин Болтабоев, 90 кг: Давлат Бобонов, +100 кг: Алишер Юсупов Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги сўнгги рейтинг очколари учун ҳам мусобақалашади.
Жаҳон чемпионатига йўл олган терма жамоамизнинг тўлиқ таркиби қуйидагича:
Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Алишер Юсупов
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова
Фикрлар