Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди
Хабар берганимиздек, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бундан бироз аввал мусобақанинг жамоавий баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Дунёнинг 13 та кучли терма жамоаси 4 та гуруҳга тақсимланди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси илк босқичда Бразилияга қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ушбу жуфтлик ғолиби кейинги даврада Корея Республикаси - Австрия учрашувида зафар қучган терма жамоага қарши татамига чиқади.
Қуръанинг тўлиқ натижалари қуйидагича:
Фикрлар