Дзюдо. "Катта дубулға" турнирида катта ғалабалар давом этмоқда!

  • 4 марта, 2023, 23:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кунида ҳам бир қатор дзюдочиларимиз совринли ўринларни эгаллашди.

Жумладан, эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, 81 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган курашда икки ҳамюртимиз - Шарофиддин Болтабоев ва Мусо Собиров татамига чиқди. Якунда Собировнинг қўли баланд келди ва у бронза медали билан тақдирланди.

Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова бронза медали учун курашда украиналик рақибини мағлубиятга учратиб, шохсупага кўтарилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию