Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент "Катта дубулға" турнирини кучли учликда якунлади

  • 3 март, 2024, 20:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди. Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-60 кг: Достон Рўзиев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Кумуш медаль:
-52 кг: Гулҳаё Жўраева

Бронза медаль:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-90 кг: Давлат Бобонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
03/03/2024 22:42
Бу турнирни Тожикистон тўлиқ кўрсатди, бизникилар эса чала кўрсатишди. Олға спирт тв.
&
Socceruzb
03/03/2024 21:05
Қачон миндай бир тўлиқ маълумот беришни ўрганасизлар? Хўп, Франция билан Японияда нечта медал экан? Фолбинга борайликми?