Дзюдо. Шукуржон Аминова Душанбе Гран-присида олтин медални қўлга киритди

Тожикистонда старт олган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратган Шукуржон Аминова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал баҳсида италиялик Туани Капанни мағлубиятга учратди. Бу Аминованинг IJF таснифидаги мусобақаларда қўлга киритган илк ғалабаси. Ушбу олтин медал Шукуржонга жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида эса 350 очкони тақдим қилади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!