Дзюдо. Терма жамоамиз Австрияга йўл олди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8-15 январь кунлари Австриянинг Миттерзилль шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Европа сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мазкур йиғинда дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрадиган 600 нафардан ортиқ спортчи жам бўлади. Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур йиғин учун қуйидаги 22 нафар спортчини жалб қилди:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов, Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Бобур Важиев, Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов, Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Мусо Собиров
-90 кг: Давлат Бобонов, Жаҳонгир Маматраҳимов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Халимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова, Нилуфар Ермаганбетова
-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин терма жамоамизга 27-29 январь кунлари Португалияда ўтадиган Гран-при мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!