Дзюдо. Терма жамоамизнинг Тбилиси “Катта дубулға” турнирида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди
24-26 март кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун йирик очколар ўйналадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, мураббийлар штаби мусобақа учун 12 нафар спортчини саралаб олган. Хусусан, эркаклар терма жамоамиз турнирда захира таркиб билан қатнашади.
Эркаклар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Манучеҳр Ширинов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Мусо Собиров
-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
Аёллар:
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова
Фикрлар