Дзюдо. Тошкент ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Пойтахтимиз жорий йил яна бир муҳим мусобақага мезбонлик қилади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 14-20 октябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги 42-жаҳон чемпионатини ташкил этилади.
Бўлажак дунё биринчилигида 5 қитъанинг энг кучли ҳарбий дзюдочилари рақобатлашади. Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида Халқаро ҳарбийлар спорти кенгаши (CISM) ва Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан мазкур мусобақанинг ташкилий ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, тайёргарлик бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, 2023-йил Доминикан Республикасида ташкил этилган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дзюдочиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш медалларга эгалик қилишган эди.
Фикрлар