Дзюдо. Тошкент “Катта дубулға” турнирининг дастлабки кунида вакилларимиз 3 та медалга сазовор бўлди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда Дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамизнинг 3 нафар вакили совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида курашган Достон Рўзиев ҳамда -66 кг вазн тоифасида курашган Муҳриддин Тиловов бронза медалига сазовор бўлди. -66 кг вазн тоифаси финалида курашган Сардор Нуриллаев чемпионлик баҳсида тожикистонлик Нурали Эмомалига имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.

Эртага ҳам беллашувлар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!