Дзюдо. Яна бир вакилимиз Тбилиси “Катта дубулға” турнирида совриндор бўлди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси кумуш медали билан бойиди.

-73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон Нўмонов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Ҳамюртимиз финал беллашувида мўғулистонлик Эрденбаяр Батзаяга имкониятни бой берди.

Бу Нўмонов учун “Катта дубулға” турнирларидаги учинчи медал бўлди. Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!