Дзюдо. Япония даҳшатли таркиб билан Ўзбекистонга келмоқда

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган "OTP Group Tashkent Grand Slam 2026" турнири стартига тобора оз фурсат қолмоқда. 

Бугундан мусобақада иштирок этишини расман тасдиқлаб, ўз таркибларини эълон қилган етакчи давлат жамоаларини таништиришни бошлаймиз. 

Шубҳасиз, бу борада илк жамоа - Япония! Дзюдо ватани кучли, жанговар таркиб билан Ўзбекистонга келади. Таркибдан 22 (12 эркак, 10 аёл) дзюдочи ўрин олган. Улар орасида икки карра Олимпиада, тўрт карра жаҳон чемпиони, 13 маротаба "Катта Дубулға" турнирлари ғолиби Ҳифуми Абе ҳам бор. Унинг синглиси, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ута Абе эса Тошкент турнирини ўтказиб юборади.

Япония терма жамоаси таркиби:

ЭРКАКЛАР:

-60 кг: Таики Накамура       
-66 кг: Ҳифуми Абе
-66 кг: Шинсей Ҳаттори 
-73 кг: Шусуке Учимура 
-73 кг: Кейто Киҳара
-81 кг: Сотаро Фуживара 
-81 кг: Каито Амано 
-90 кг: Комеи Кавабата
-90 кг: Рику Окада 
-100 кг: Котаро Уеока
-100 кг: Шокеи Ҳирано
+100 кг: Юта Накамура

АЁЛЛАР:
-48 кг: Сачиё Ёшино 
-48 кг: Мизуки Ҳарада 
-52 кг: Кокоро Фужиширо
-57 кг: Мио Ширакане 
-63 кг: Наруми Таниока 
-70 кг: Эрина Ике 
-78 кг: Мами Умеки
-78 кг: Мао Изуми 
+78 кг: Рури Фужи
+78 кг: Акира Соне

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!