
Дзюдочиларимиз рекордни янгилашди!
Уч кун давомида пойтахтимиз мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.
Муросасиз беллашувларда терма жамоамиз 12 та медал - 1 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Тарихда илк бор Ўзбекистон терма жамоаси битта "Катта Дубулға" турнирида 12 та медалга эга чиқди.
Олтин медал:
Шахзодхўжа Шарипов
Кумуш медаллар:
-66 кг: Замахшари Бекмуродов
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-81 кг: Арслонбек Тожиев
Бронза медаллар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-60 кг: Анваржон Иброҳимов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
+100 кг: Алишер Юсупов
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар