Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер": Биринчи баҳсда жанговар дуранг

Чиройли голларга бой ўтган кеча

Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Интер" учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувнинг 30-секундида Тюрам ҳисобни очди. Бу гол ярим финалларда урилган энг тезкор гол сифатида тарихда қолди. Шундан кейин Дюмфрис фарқни иккитага ошириб қўйди. "Барса" эса тайм сўнггига қадар ўзига келиб олди, Ламин ва Торресдан голлар. Иккинчи таймда Дюмфрис яна бир маротаба мезбонлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, орадан кўп ўтмай Рафинья "пушка"си билан ҳисобни тенглаштирди. 

Шу тариқа, биринчи ўйинда жамоалар дурангга имзо чекишди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ