ЕЧЛ. "Барселона" "Бавария"ни аяб ўтирмади
Рафинья катта саҳнага чиқди
Чемпионлар лигасиниг 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб, Рафинья ҳисобни очган бўлса, Кейн имкониятларни тенглаштирди. Шундан кейин тайм сўнггигача мезбонлар яна иккита гол уришди. Иккинчи бўлимда эса Рафинья учрашувдаги 3-голини уриб, хет-трикни расмийлаштирди.
Шу тариқа, каталонияликлар турнир жадвалида 10-ўринга чиқиб олишди. Компани шогирдлари эса 23-поғонада.



Изоҳлар (0)