ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишинг

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи жавоб учрашувлари давом этмоқда. Бугун ушбу босқич доирасида икки беллашув бўлиб ўтади.

Жумладан, “Бавария” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилади. Илк учрашувда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси Тошкент вақти билан соат 00:00'да бошланади.

Ушбу ўйин билан бир вақтда “Арсенал” ҳамда “Спортинг” жамоалари ўзаро куч синашади. Маълумот учун, Микель Артета шогирдлари илк баҳсда португалияликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!