ЕЧЛ финали кўчирилади? Инглизлар УЕФА билан музокараларни бошлади!

SPORTS.uz клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақанинг финал учрашуви атрофидаги воқеалар билан таништириб ўтишда давом этади.

Истанбул финалсиз қолиши мумкин

Ўтган ойнинг ўрталарида Туркияда COVID-19 юқтириб олганлар сони кескин кўпайиб кетди. Бир куннинг ўзидаёқ 60 минг инсон вирус юқтириб олди. 29 апрелдан бошлаб, мамлакатда карантин қоидалари кучайтирилди, барча ресторан ва кафелар беркитилди, тунлари кўчага бесабаб чиқиш тақиқланди. Кечадан бошлаб, қоидалар яна ҳам кескин тус олди. Эндиликда, Туркияда фақат озиқ-овқат учун дўконларга чиқиш мумкин. Бошқа барча воситалар савдоси тўхтатилди, бозорлар ёпилди, меҳмонхоналар фаолияти 50 фоизга тўхтаб қолди. Тўғри, хорижлик меҳмонлар учун қоидалар юмшатилмоқда, лекин давлат аллақачон миллиард евродан кўпроқ зарар кўриб бўлди.

wefijwejfwef

Керакли чора-тадбирлар кўрилганига қарамай, касалланганлар сони камайгани йўқ. 4 май куни берилган ҳисоботга кўра, яна 29 минг кишида COVID-19 аниқланган. Ўтган йили Туркияга ташриф буюрган сайёҳларнинг аксарияти ортга қайтишда муаммоларга дуч келди. Шу боис, Анталияга келиши тахмин қилинган 15 миллион сайёҳ сони 3 миллионга қадар камайиб кетди.

Эътиборлиси шундаки, Туркия COVID-19нинг мутацияга учраган кўринишини тарқатиш бобида сайёрамизда биринчи ўринда кетмоқда. Биргина Россиянинг ўзида Туркиядан келган 193 инсонда вируснинг мутацияга учраган варианти қайд этилган.

Натижада, нафақат туристлар оқими, балки ЕЧЛ финали ҳам Туркияни четлаб ўтиши мумкин. Ўтган йили Истанбулдаги улкан стадион финални ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлсада, якунда мусобақага Португалия мезбонлик қилган эди. Турклар финални қабул қилиш ҳуқуқидан 2021 йилда фойдаланишга қарор қилди. Вирус сабабли улар бу сафар ҳам мақсадларига ета олмасликлари мумкин.

Буюк Британия ҳукумати Туркияни «қизил ҳудуд» деб эълон қилди. Бу Туркиядан қайтган барча мажбурий 10 кун карантинга олинади дегани. Ҳеч қандай истиснога ўрин йўқ! 17 майдан бошлаб қонун кучга киради. Финал баҳси 29 май санасида бўлиб ўтади. Вазият кескинлашганига қарамай, УЕФА чекинишни истамаяпти. Улар ўз ижтимоий тармоқлари орқали муаммога ойдинлик киритди.

«Финал Истанбул шаҳрида мухлислар сони камайтирилган холда ташкил этилади. Умид қиламизки, 17 майда кучга кирувчи қонун финал жозибасига таъсир кўрсатмайди».

УЕФА «Сити» ва «Челси» мухлислари учун 8 000 чипта сотишни режа қилган. Шунга қарамай, инглиз ҳукумати берган маълумотларга қараганда, мухлисларнинг бундай катта оқимда Туркияга жўнаб кетиши имконсиз. Мамлакат буни олдини олиш мақсадида барча кучни ўртага ташламоқчи.

кдпулздрукр

Энди нима бўлади?

ESPN нашри берган маълумотларга қараганда, ҳозир УЕФА ва Англия ўртасида музокаралар кетмоқда. Унга кўра, инглизлар Истанбулдаги финални «туманли альбион»даги бирорта стадионга алмаштирмоқчи. Британия транспорт вазири - Грант Шапснинг маълум қилишича, аллақачон бир неча стадионлар ўз хизматини УЕФАга таклиф этган. Биринчилардан бўлиб «Вилла Парк» раҳбарияти керакли ҳужжатларни топширган. Бирмингем шаҳри бундай даражадаги баҳс учун идеал нейтрал зона саналади.
Инглиз мухлислари ҳам ишга киришди. Улар Александер Чеферин билан музокаралар олиб бориш тарафдори. Касалликнинг Европадаги ўчоғига айланиб бораётган мамлакатга бориш ҳеч кимга ёқмаяпти. Агар ўйин кўчирилмаса, Лондон фанатлари оммавий тарзда чипта сотиб олишдан бош тортмоқчи эканлигини яшириб ўтиргани йўқ. Улар финални Англияда ташкиллаштиришларини талаб қилмоқда.

Томошабинлар Туркиянинг кескин қоидаларига риоя қилишни истамаяпти. Боз устига, агар мухлислар Истанбулга учиб борса, давлат махсус меҳмонхона буюртма бериши шарт. Қўшимчасига, барча харажатлар ҳам Британия ҳукумати томонидан амалга оширилади.

jfiwejifwejigweg

Хориж нашрларининг ёзишича, агар финал Истанбулда ўтказилса, мухлислар ташрифини кутмаса ҳам бўлади. Инглизлар ўз стадионларига УЕФАнинг талаби асосида мухлислар кириши учун рухсат беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Шу тариқа, инглизлар финални ўз майдонларида ўтказиш учун амалга оширилиши мумкин бўлган барча ишни қилди. Энди УЕФА ҳафта сўнгида ўз қарорини эълон қилади. Ёки чипталар сотуви йўлга қўйилган «Вилла Парк» ёки бўш-бўш Истанбулдаги арена! Кўрамиз, қайси томон якунда финални ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритар экан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!