ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди
Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди.
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг "Манчестер Сити" дарвозасига урган голи Чемпионлар лигасида ўтган ҳафтанинг энг яхшиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди. Вальверде 79-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг, тўпни тўхтатмасдан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирганди. Уругвайликнинг голи эвазига учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" ва "қаймоқранглилар" ўртасидаги жавоб учрашуви келаси ҳафта, 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Фикрлар