ЕЧЛ. "Интер" сафарда "Будё-Глимт"га ютқазди
Bilolbek Imomov
Беллашув ўз ниҳоясига етди
Италиянинг "Интер" жамоаси Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи илк учрашувида сафарда "Будё-Глимт"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ҳисоб 20-дақиқада Сондре Фет томонидан очилди. 30-дақиқада Франческо Эспозито мувозанатни тиклади.
61-дақиқада Йенс Хеуге мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. 64-дақиқада эса илк икки голга ассист берган Каспер Хегнинг ўзи ҳам гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Эслатиб ўтаман, жавоб баҳси 24 февралдан 25 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.


Изоҳлар (0)