ЕЧЛ. "Жирона"ни мағлубиятга учратган ПСВ иккита рекорд ўрнатди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури ўйинлари бўлиб ўтди. Ниделандиянинг ПСВ клуби ўз майдонида Каталониянинг "Жирона" клубини қабул қилди ва рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди.
Шу тариқа ПСВ ушбу турнирда ўзининг иккита рекордини ўрнатди. Биринчидан, жамоа ҳеч қачон Чемпионлар лигаси ўйинида тўртта гол урмаган эди, иккинчидан, "Жирона" устидан қозонилган бу ғалаба клубнинг Европадаги энг йирик ғалабасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг навбатдаги, бешинчи турида ПСВ ўз майдонида Донецкнинг "Шахтёр" клубини қабул қилади.
Фикрлар