ЕЧЛ ўз тўпурарларидан айрилди
Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. "Боруссия" ПСЖни, "Реал" эса "Бавария"ни мусобақадан чиқариб юборди. Бу эса тўпурарлар курашини йўққа чиқарди.
Аайни пайтда Харри Кейн ва Килиан Мбаппе 8 та голи билан пешқадам бўлиб туришибди. Ундан кейинги ўринни эгаллаган Эрлинг Холанд ва Гризманнлар ҳисобида 6 тадан гол мавжуд.
Турнирда ўз юришини давом эттираётганлар орасида Хоселу, Винисиус ва Родриго бир хил, 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилишган. Фюллькругда бу кўрсаткич 3 тани ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" - "Реал" ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида 2 июнга ўтар кечаси "Уэмбли"да бўлиб ўтади.
Фикрлар