ЕЧЛ. ПСЖ "Боруссия" билан дуранг ўйнади, "Милан" эса камбэк қилди
ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Боруссия" - ПСЖ баҳси 1:1 ҳисоби билан тугади. Ўйинда Адейеми ҳисобни очган бўлса, Заир-Эмери тенглаштирди ва жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, парижликлар гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқишга муваффақ бўлди.
"Милан" эса "Ньюкасл"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисобни Жоэлинтон 33-дақиқада ҳисобни очди. 59-дақиқада Пулишич имкониятларни тенглаштирган бўлса, 84-дақиқада Чуквуезе жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ушбу ўйиндан кейин "Милан" 3, "Ньюкасл" эса 4-ўринга жойлашди.
Фикрлар