ЕЧЛ. ПСЖ голларга бой ўтган ўйинда "Челси"ни мағлуб этди
ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичидан ўрин олган баҳсда ПСЖ ўз уйида "Челси"ни қабул қилди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 10-дақиқада Барколя ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Густо мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса Дембеле жамоасини олдинга олиб чиқди.
"Аристократлар" ярим ҳимоячиси Энцо 57-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо ўйин якунига қадар Витинья ҳамда Хвича (дубль) ўз ҳисобларига гол ёздириб, парижликларнинг йирик ғалабасини таъминлади — 5:2.
Маълумот учун, жавоб учрашуви кейинги ҳафта бўлиб ўтади
Фикрлар