
ЕЧЛ. "Реал" 5 та, "Лейпциг" эса 4 та гол уриб ғалаба қозонди
УЕФА Чемпионлар лигаси "F" гуруҳи доирасидаги 6-тур учрашувлари якунига етди.
Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Селтик"ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Қироллик клуби"нинг голларига Лука Модрич, Родриго, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор ва Федерико Вальверде муаллифлик қилди. Шотландия клубининг ягона тўпи эса Жота номига ёзилди.
- UEFA ЧЛ "F" гуруҳи
- 6-тур
Реал Мадрид
- Лука Модрич 6'
- Родриго 21'
- Марко Асенсио 51'
- Винисиус Жуниор 61'
- Федерико Вальверде 71'

5
:
1
02.11.2022 22:45
Селтик
- Жота 84'
"Лейпциг" эса сафарда "Шахтёр"га қарши баҳс олиб бориб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритишни уддалади. Немис клуби голларига Кристофер Нкунку, Андре Силва, Доминик Сабослаи муаллифлик қилди. Яна битта тўпни эса украиналиклар футболчиси Валерий Бондаль ўз дарвозасига киритиб юборди.
- UEFA ЧЛ "F" гуруҳи
- 6-тур
Шахтер Донецк

0
:
4
02.11.2022 22:45
РБ Лейпциг
- Кристофер Нкунку 10'
- Андре Силва 50'
- Доминик Собослаи 62'
- Валерий Бондарь 68' (автогол)

Фикрлар