
ЕЧЛ. "Реал" cўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Шахтёр" - "Реал" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Александр Зубков 46-дақиқада ҳисобни очди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида Рюдигер мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, очколари сонини 5 тага етказиб олган украиналиклар гуруҳда 3-ўринда бормоқда. 10 очкоси бор "қаймоқранглилар" айни вақтда "F" гуруҳи пешқадами ҳисобланади.
- UEFA ЧЛ "F" гуруҳи
- 4-тур
Шахтер Донецк
- Александр Зубков 46'

1
:
1
12.10.2022 01:00
Реал Мадрид
- Антонио Рюдигер 90'

Фикрлар