ЕЧЛ тарихида энг кўп ғолиб бўлган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа билан танишинг

Кўплаб футбол юлдузлари ЕЧЛ олтин медалларини орзу қилаётган бир пайтда, уларнинг бошқа ҳамкасблари совринни яна бир бор қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда. Бугун айнан шундай футболчилардан иборат рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади. Демак, жорий мавсумда "шалпангқулоқ"ни бошқаларга нисбатан кўпроқ боши узра кўтарган чарм тўп усталари билан танишинг!

Дарвозабон: Кейлор Навас (ПСЖ; Коста-Рика) — 3 та чемпионлик.

Кейлор Навас

Турнир тарихида фақат Хуанито Алонсо ("Реал" Мадрид) 4 маротаба чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Кейлор Алонсонинг рекордини янгилаши мумкин. Бунинг учун Париж клуби билан "кўҳна қитъа"нинг тенгсиз жамоасига айланиши шарт. Энг қизиғи шундаки, бунинг учун Навас биринчи навбатда 3 та совринни қўлга киритган собиқ жамоасини мусобақадан чиқариб юбориши керак.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль ("Реал"; Испания) — 4 та чемпионлик.

2013 йилда Дани Мадридга қайтди. Германиядаги омадли мавсумдан сўнг, қаҳрамонимиз қаторасига 5 та ЕЧЛнинг 4 тасида зафар қучишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, Карвахаль ўзи иштирок этган барча финал ўйинларини асосий таркибда бошлаган.

Серхио Рамос

Серхио Рамос (ПСЖ; Испания) — 4 та чемпионлик.

"Эл-Капитано" ҳам барча финалларни "Реал" сафида тўлиқ ўтказибгина қолмай, икки маротаба гол ҳам киритган. "Атлетико" дарвозасини боши билан ишғол қилган ҳимоячи жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолгани ёдингиздан кўтарилмагани аниқ. Ҳозирги жамоасида уни ишлари кўнгилдагидек кетмаяпти. Рамос Чемпионлар лигасида Париж жамоаси учун майдонда бир дақиқа ҳам кўриниш бермади.

Рафаэль Варан ("Манчестер Юнайтед"; Франция) — 4 та чемпионлик.

Марсело

Ўтган ёзда Рафа 5-чемпионлик илинжида "Манчестер Юнайтед" аъзосига айланди. Тўғри, бугунги "қизил иблислар"ни ғолиблик учун асосий даъвогар деб бўлмайди, аммо бу мусобақада ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, таркибда сенсация қилишга қодир ижрочилар етарлича.

Марсело ("Реал"; Бразилия) — 4 та чемпионлик.

Марсело2

Катта эҳтимол билан бразилиялик ҳимоячи шу мавсум якунида бутсаларини михга илади. У фаолиятини юқори нотада якунламоқчи. Бунинг учун халқаро майдондаги 5-ғалаба ажойиб сабаб бўлиши мумкин.

Ярим ҳимоячилар:Тони Кроос ("Реал"; Германия) — 4 та чемпионлик.

Тони Кроос]

Тони илк бор "Бавария" сафида шоҳсупага кўтарилган бўлса, "Реал"га ўтгач, бу ишни яна 3 маротаба такрорлади. Қаҳрамонимиз Каземиро ва Модрич билан биргаликда сайёрамизнинг энг кучли ярим ҳимоясини ташкил этди. Ушбу учлик ҳозир ҳам "қироллик клуби" учун наф келтиришда давом этмоқда.

Лука Модрич ("Реал"; Хорватия) — 4 та чемпионлик.

Лука Модрич

Лука ҳам 4 та финални тўлиқ ўтказган. Тўғри, Лука голлар киритмаган, аммо 2014 йилдаги Рамос боши билан голга айлантирган бурчак тўпини хорватиялик ярим ҳимоячи ўйинга киритган эди. Тан олинг, ёдингизда эмас эди-а?

Матео Ковачич ("Челси"; Хорватия) — 4 та чемпионлик.

Матео Ковачич

Аслида, ярим ҳимоя тўлиқ "Реал" аъзоларидан ташкил топиши мумкин эди, бироқ Ковачич бунга йўл қўймади. Хорват совринларни 3 тасини "Реал" билан қўлга киритган. Ўша даврда Ковачич асосий таркиб футболчиси бўлмаган. Ўтган мавсумда эса Матео "Челси"нинг асосий фигурасига айланган ҳолда турнир ғолиблигини қўлга киритди. Шу ғалаба сабабли у Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши 30 футболчидан бирига айланди.

Ҳужумчилар:Лионель Месси (ПСЖ; Аргентина) — 4 та чемпионлик.

32rplr23pr

Таркибдаги "Реал"га алоқаси бўлмаган ягона футболчи. Лео барча ғалабаларини "Барселона" билан биргаликда қўлга киритган. 2005/06 йилги мавсумда Месси асосий юлдуз бўлмаган, бироқ қолган 3 та чемпионликни унинг ёрдамисиз каталонияликлар қўлга киритмаган бўлар эди.

Карим Бензема ("Реал"; Франция) — 4 та чемпионлик.

Карим Бензема

Француз 4 та финални асосий таркибда бошлаган бўлса ҳам, фақат сўнггисида гол киритишга муваффақ бўлган. У ҳам бўлса, Лорис Кариуснинг совғасидан сўнг. Бензема ўша даврларда "Реал"нинг муҳим футболчиси бўлган бўлса, ҳозир чинакам етакчига айланган. Бугунги "қаймоқранглилар"ни Каримсиз тасаввур қилиш имконсиз.

Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед"; Португалия) — 5 та чемпионлик.

фыщлвфыщ

"Криш" ўзининг илк "шалпангқулоғ"ини Москвада 2008 йилда бўлиб ўтган финалда қўлга киритган. У турнирдаги чемпионликлар сони бўйича фақат афсонавий Пако Хентодангина орқада холос. CR7 бу борада ҳам рекорд ўрнатмоқчи бўлса, яна бир бор мусобақада зафар қучиши талаб этилади.

Мураббий: Карло Анчелотти ("Реал"; Италия) — 3 та чемпионлик

Карим Бенземаewf

Боб Пейсли, Зинедин Зидан билан биргаликда Карло ота ҳам Европа чемпионлар лигасининг энг совриндор мураббийларидан бири саналади. Италиялик мутахассис ғалабаларининг 2 тасини "Милан" билан қўлга киритган.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!