ЕЧЛ. "Яраланган қуш ҳамон учмоқда" ёхуд "Челси" чорак финалда!

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Лилль" ҳамда "Челси" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини якунланди. Ушбу беллашувда "аристократлар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, французлар футболчиси Йилмаз 38-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Сўнгра Лондон клуби Пулишич ҳамда Аспиликуэта томонидан киритилган голлар эвазига олдинга ўтиб олди. 

Шу тариқа, Тухель шогирдлари икки ўйин натижасига кўра, 4:1 ҳисобида "Лилль"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!