ЕЧЛда 1-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди

«Бавария» клуби вингери Кингсли Коман ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-турининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Мюнхенликларнинг «Атлетико»га қарши ўйинида (4:0) 24 ёшлик Коман дарвозани 2 бор ишғол қилди ва битта голга ассистентлик қилди.

Францияликка бу борада Альваро Морату («Ювентус»), Тете («Шахтёр») ва Анхелиньо («РБ Лейпциг») рақобат қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)