ЕЧЛнинг бу сафарги финали ҳам мухлисларсиз ўтадими?

Европа Чемпионлар Лигаси финали Истанбулда ўтказилишидан хабарингиз бор.

УЕФАнинг режаларига кўра, ҳал қилувчи беллашувга томошабинлар киритилади. Уларнинг сони 9 мингдан кам бўлмаслиги тахмин қилинмоқда. Аммо "Кўҳна қитъа"да коронавируснинг учинчи тўлқини бўлиб ўтаётганини инобатга олиб, финал бўм-бўш трибуналар билан ўтиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Аввалроқ, ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида мобил қурилмалар орқали чипталар сотувини йўлга қўйиш учун тизим ишлаб чиқилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди. "Daily Mail" нашри тарқатган хабарга кўра, якуний қарор Туркиянинг мамлакатга чет элликларни киритиш тўғрисидаги фармонига боғлиқ.

Маълумот учун, Истанбулдаги "Отатурк" стадиони ўз бағрига 75 415 нафар мухлисни сиғдира олади. Аслида, ўтган мавсум ушбу ўйингоҳ ЕЧЛ финалини қабул қилиши лозим эди. Бироқ коронавирус туфайли ҳал қилувчи ўйинлар Лиссабонда ўтказилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!