Эдди Хирн: "Чарло "Канело" билан шунчаки спарринг ўтказдими?"

  • 3 октябрь, 2023, 21:25
  • 0
  • Бокс

Промоутер Эдди Хирн Жермелл Чарлонинг Сауль Альварес билан жангини танқид қилди.

"Мен тўғриси, Чарлонинг нима қилганини тушунмадим, бу шунчаки спаррингга ўхшайди. Аммо жангдан олдинги матбуот анжуманида: "Бу менинг вақтим, мен дунёни ларзага соламан, буюлигимни кўрсатаман", деган гапларни Чарлонинг ўзи айтганди.

Жермелл Чарло ва Теренс Кроуфорд бир вақтлар мега жангга ўхшарди, лекин ҳозирчи? Чарлонинг қайтишидан ким манфаатдор? Сауль унинг ёмон туши бўлди", - деди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта шанба оқшомида Сауль Альварес Жермелл Чарлони очколар ҳиобига кўра мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!